7 Декабр 2022 йил 426

Қўқон шаҳрида ижтимоий тармоқ орқали скутер сотиб олмоқчи бўлган аёл пулларига алданди

Қўқон шаҳар.Ў.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 04 ноябрь куни номаълум шахс телеграмм ижтимоий тармоғида сотувга қўйилган 3.600.000 сўмлик “Skuter”ни сотиб олишини пулини пластик картасига ўтказиб беришини айтиб, терговга қадар текширув ҳаракатларида аниқлашни имкони бўлмаган пластик картасига, олдиндан 600.000 сўм пулларни ўтказиб берганидан сўнг телеграмм каналини блоклаб қўйиб пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech