9 Март 2023 йил
362
Қўқон шаҳрида гумонланувчининг ёнидан гашиш гиёҳвандлик воситаси топилди
Қўқон шаҳар. 2023 йил 21 февраль куни Қўқон шаҳар ИИБ ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Турон кўчасида турган Ю.М.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг чўнтагидан гашиш гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати