Қўқон шаҳрида гумон қилинган шахснинг ёнидан гашиш гиёҳвандлик моддаси топилди
Қўқон шаҳар. 2023 йил 03 май куни Фарғона вилояти иккинчи минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан Хўқандий мавзесидаги кўп қаватли уйнинг олдида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган “Тиғ” тадбири ўтказиш давомида М.А гиёҳвандлик воситаси сақлашда гумон қилиниб, ёни кўздан кечирилганида, унинг эгнидаги қора рангли курткасининг ўнг ён чўнтагидан гашиш гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати