Қўқон шаҳрида гўшт маҳсулотларини харид қилиб пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди
Қўқон шаҳри. 19 август куни Беруний кўчасида жойлашган бозорда гўшт маҳсулотлари билан олди-сотдиси билан шуғулланувчи фуқаро Ю.Ў ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 28 июнь куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган жами нарҳи 35.392.000 сўмлик 296 кг гўшт маҳсулотларини олиб кетиб, пулларини 2-3 кун муддат ичида олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган гўшт маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати