Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келган яна бир шахс аниқланди
Қўқон шаҳар.15 сентябрь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадони уйидан целофан пакетда бўлган майдаланган ҳолатдаги “кўкнори сомони” ва ётоқхонасидан 25 дона “Регапен” номли гиёҳвандлик дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати