15 Март 2023 йил 355

Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик моддасини пуллаётган аёл қўлга тушди

Қўқон шаҳар. 2023 йил 11 март куни Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ахиллик кўчасида яшовчи О.Д исмли аёл яшаш хонадони олдида 400.000 сўм эвазига бир дона думалоқ шаклдаги “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё билан қўлга тушган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech