Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик моддаларини сотаётган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар.2023 йилнинг 02 май куни шаҳар ИИБ ТҚХ ТҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ахиллик кўчасида Я.Д қонунга хилоф равишда 300.000 эвазига гашиш гиёҳвандлик воситасини сотаётганлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати