27 Феврал 2023 йил 491

Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик моддаларини сотиш билан шуғулланувчи шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 24 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Б.С А.Т.Хўқандий мавзесида 250.000 сўм эвазига уч дона қора ранли целофан пакетга ўралган 0,42 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech