30 Март 2023 йил 345

Қўқон шаҳрида гиёҳванд моддаларини ёнида сақлаб юрган фуқаро қўлга тушди

Қўқон шаҳар.15 март куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бувайда маҳалла ҳудудида яшовчи О.А.ни Сунбула маҳалла ҳудудида тўхтатиб, унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги курткаси чўнтагида бир дона елим идишда “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech