Қўқон шаҳрида гиёҳфурушлар қўлга олинди
Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 15 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ, Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд МММ ЖҚБ, Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари ва Фарғона вилояти ИИБ иккинчи минтақавий ҳудуд ИИО ФММ ТВБСО ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.Т ва О.А.лар бир гуруҳ бўлиб, Туркистон кўчасида жойлашган меҳмонхона олдида, 400.000 сўм эвазига бир дона целофан пакетга ўралган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати