Қўқон шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддаларини сотган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 01 март куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.И Пўстиндўз кўчасида жойлашган кафе олдида келгусида ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган икки дона думалоқ шаклдаги гашиш гиёҳвандлик моддаларини 300.000 сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати