17 Декабр 2022 йил 412

Қўқон шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. 2022 йил 06 декабрь куни Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, Чархий кўчасида турган “Spark” русумли автомашинаси ҳайдовчиси О.А.нинг ёни ва автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда салонида “гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech