17 Март 2022 йил 461

Қўқон шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддаси сотган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар.14 март куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбири давомида, А.Т.Хўқандий мавзесидаги кўп қаватли уйнинг олдида Х.Ж 400.000 сўм эвазига 4 дона ўткир хидли, “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтда ушланиб, жами 400.000 сўм пул маблағи далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech