10 Октябр 2022 йил 583

Қўқон шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 26 сентябрь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шоҳрухобод кўчасида жойлашган банк биноси ёнида “Nexia-1” русумли автомашинада йўловчи сифатида ўтирган Р.Б.га ўзларини таништириб, ёнида жиноятга алоқадор нарсалар мавжуд бўлса ихтиёрий топшириш сўралган вақтида, Р.Б автомашина салони тарпеда қисмига ёпиштирилган гашиш гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани тақдим қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech