17 Январ 2023 йил 364

Қўқон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 09 январь куни, шаҳар ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Навбаҳор кўчасида тўхтаб турган “Nexia-2” русумли автомашинасида ўтирган Х.М.дан шубхаланиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech