29 Март 2022 йил 525

Қўқон шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар.24 март куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Моворауннахр кўчасида жойлашган кафеси олдида Ю.З.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech