1 Май 2023 йил 340

Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик моддаларини ёнида сақлаб кетаётган гумондор аниқланди

Қўқон шаҳар.2023 йилнинг 24 апрель куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Миришкор кўчасида яшовчи М.Р яшаш хонадони олдида тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ёнидан гашиш гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech