Қўқон шаҳри. 05 сентябрь куни фуқаро Ж.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 21 август куни номаълум шахс ишончига кириб, нарҳи 1.000.000 сўмлик “HUAWI X 6” русумли уяли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлмии томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ў.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: