25 Август 2022 йил 343

Қўқон шаҳрида фуқаронинг уяли телефон аппарати ва пулларини қўлга киритган талончилар ушланди

Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 15 август куни Р.Ж ва вояга етмаган А.А.лари бир гуруҳ бўлиб, Шалдирамоқ мавзесида М.Ў.ни олдига келишиб, нархи 350.000 сўмлик “Samsung А01 Cope” русумли уяли телефон аппарати ва 200.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ олиб, талончилик йўли билан талон-торож қилиб, вҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech