Қўқон шаҳрида фуқаронинг савдо комплексида сумкасини ўғирлаган шахс ушланди
Қўқон шаҳар. Фуқаро А.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 19 апрель куни номаълум шахс Навбаҳор маҳалла ҳудудида жойлашган савдо комплексига харид учун келган вақтида нархи 1.400.000 сўмлик турли маҳсулотлар солинган сумкасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати