Қўқон шаҳрида фуқаро пластик картасининг хос рақамини бегона шахсга бериб пулларидан айрилди
Қўқон шаҳри. 14 май куни фуқаро Э.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 май куни номаълум шахс телеграмм ижтимоий тармоғи орқали мебел жихозлари сотиш ва етказиб бериш билан шуғулланишлигини билиб, у билан мебел сотиб олишга келишиб, ундан тегишли банк пластик карта рақами ва хос рақамларини пул ўтказиб беришлик учун олиб, карта ҳисобидан 300.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати