28 Июн 2022 йил 388

Қўқон шаҳрида фуқаро фирибгар аёлга алданди

Қўқон шаҳар.Фуқаро Н.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг март ойида номаълум аёл Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ишончига кириб, сотмоқчи бўлган болалар кийим кечакларини 7.879 АҚШ доллари эвазига сотиб олишга келишиб, кийим-кечакларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритиб, кийим кечакларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Д исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech