Қўқон шаҳрида фирибгар аёл қўлга тушди
Қўқон шаҳар. А.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 14 сентябрь куни номаълум аёл Сарбоз кўчасидаги яшаш хонадонига келиб, ўзбек сўми купюралари янги турдаги купюраларга алмаштириб юрганлиги, агар пуллари бўлса икки соат ичида алмаштириб беришини айтиб, ундан жами 21.000.000 сўм пулларни олиб пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Х исмли аёл этганлиги аниқланиб, суд томонидан унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати