24 Декабр 2021 йил
396
Қўқон шаҳрида «Equinox» русумли автомашиналарини ҳужжатида муаммо йўқлигини айтиб алдаб пуллаган шахс жавобгарликка тортилди
Қўқон шаҳри. 2021 йилнинг 26 октябрь куни Р.А Сарбоз кўчасида Х.Ж.нинг ишончига кириб, икки дона «Equinox» русумли автомашиналарини ҳужжатида муаммо йўқлигини ёлғондан айтиб, банк томонидан тақиқ қўйилган бўлишига қарамасдан 73.000 АҚШ долларга сотиб ўтказиб, пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати