28 Октябр 2021 йил 434

Қўқон шаҳрида чойхонага арзон нархда кўрпачалар олиб келиб беришни ваъда қилиб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

 

Қўқон шаҳри. 2021 йилнинг февраль ойида И.М Т.Малик кўчасидаги жойлашган чойхонада ишловчи Х.Ф.нинг ишончига кириб, 11.000.000 сўм эвазига чойхона учун арзон нархда янги кўрпачалар олиб келишини айтиб, пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech