16 Феврал 2023 йил 408

Қўқон шаҳрида аёлнинг пластик картасидан пул ечиб олган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. Р.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 декабрь куни номаълум шахс интернет ижтимоий тармоғи орқали ишончига кириб, тегишли банк томонидан берилган пластик картасининг махфий кодини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 1.130.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ш.Д исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech