23 Ноябр 2021 йил 563

Қўқон шаҳрида аёлнинг чўнтагидан уяли телефон аппаратини ўғирлаган киссавур қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 6 ноябрь куни А.Б исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс У.Носир кўчасида жойлашган савдо комплекси ёнида чўнтагида бўлган нархи 500 АҚШ долларлик «Самсунг А71» русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech