20 Сентябр 2021 йил 413

Қўқон шаҳрида автомашинасини ижарага бермоқчи бўлган шахс ваъдасини бажармади

 

Қўқон шаҳри. 2021 йилнинг 15 сентябрь куни Х.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 08 сентябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, “Спарк” русумли автомашинасини ижарага беришини айтиб, 200 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.Т содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech