Қўқон шаҳрида автомашина йўловчисини ёнидан “оғу” топилди
Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 23 сентябрь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Туркистон кўчаси ҳудудида жойлашган банк биноси рўпарасида турган “Matiz” русумли автомашина салонида йўловчи сифатида ўтирган М.А.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнидан 1 дона гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати