Қўқон шаҳрида автомашина салонидан 9.700.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар. Тўйхона кўчасида яшовчи фуқаро М.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил куни 06 декабрь кунидан 07 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган “Damas” русумли автомашина салонидан 9.700.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати