Қўқон шаҳрида автомашина салонидан уяли телефон аппарати ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 03 август куни О.И. ИИБга мурожаат қилиб, унда тушган хабарга кўра, 31 июль куни соат 23:50 ларда номаълум шахс Тўққизбулоқ кўчасида жойлашган 8-сонли кўп қаватли уй олдида қаровсиз қолдирилган “Spark” русумли автомашина салонидан нарҳи 2.000.000 сўмлик “Редми МИ-9” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати