20 Июн 2023 йил 221

Қўқон шаҳрида автомашина салонидан 900 АҚШ доллар пулларини ўғирлаган вояга етмаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. Фуқаро Д.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 10 июнь куни номаълум шахс Т.Малик кўчаси олдида қаровсиз қолдирилган “Mercedes Sprinter” русумли автомашинаси салонидан 900 АҚШ доллар пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ж.И содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech