Қўқон шаҳрида автобусда йўловчини чўнтагидан уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс фош бўлди
Қўқон шаҳри. 17 декабрь куни фуқаро Б.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 декабрь куни номаълум шахс А.Навоий кўчаси ҳудудида йўналишли автобусда эгнидаги курткасини ўнг чўнтагида бўлган нархи 2.400.000 сўмлик “РедМи 10” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати