18 Апрел 2023 йил 404

Қўқон шаҳрида антирадар қурилмасини ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар.Фуқаро С.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 март куни номаълум шахс Ҳўқандий кўчасида қаровсиз қолдирилган “Nexia-3” русумли автомашина салонида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “Neoline” русумли антирадар қурилмасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Ҳ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech