24 Март 2023 йил 346

Қўқон шаҳрида антирадар мосламасини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. М.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 08 март куни номаълум шахс, Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо мажмуаси олдида қаровсиз қолдирилган “Nexia-1” русумли автомашинаси пеш ойнасига ўрнатилган нархи 1.500.000 сўмлик радарга қарши “Neonline 75:00” маркали детектор мосламасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни О.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech