7 Апрел 2022 йил 419

Қўқон шаҳрида 6.000.000 сўмлик болалар оёқ кийимлари солинган сумкани ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳри.26 март куни Р.В исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган савдо комплексида савдо растаси устида қаровсиз қолдирган нархи 6.000.000 сўмлик болалар оёқ кийимлари солинган сумкасини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Р содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech