1 Июн 2023 йил 383

Қўқон шаҳрида 4.100.000 сўмлик “Redmi А-1” русумли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. Н.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 03 май куни номаълум шахс Сарбоз кўчасида жойлашган коллежнинг ётоқхонасида жойлашган умумий овқатланиш хонасидаги электр тармоғида қувватлаш қурилмасида турган 4.100.000 сўмлик “Redmi А-1” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech