13 Апрел 2023 йил 352

Қўқон шаҳрида 3 нафар “оғуфуруш қўлга тушди

Қўқон шаҳар. 08 апрель куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шохрухобод кўчасида Э.О., С.М ва Р.Ш.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, гуруҳ бўлган ҳолда қонунга хилоф равишда 400.000 эвазига гашиш гиёҳвандлик воситасини сотаётганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech