Қўқон шаҳрида 2.800.000 сўмлик уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 22 январь куни М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 январь куни номаълум шахс Турон кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойидаги стол устида қаровсиз қолдирган 2.800.000 сўмлик “Red MI 10” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати