31 Март 2023 йил 525

Қўқон шаҳрида 2 нафар оғуфуруш қўлга тушди

Қўқон шаҳар. 27 март куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Авғонбоғ кўчасида А.О ва Д.Э ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, махсус ҳаридорга қонунга хилоф равишда 1.000.000 эвазига гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йил озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: