7 Июл 2023 йил 1351

Қўқон шаҳрида 1 кг гашиш гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган шахслар қўлга тушди

Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 16 июнь куни шаҳар ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Данғара тумани, Чағали қишлоғида Т.Б. ва А.А.лар бир гуруҳ бўлиб 11.000 АҚШ доллар эвазига 1 кг гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, гиёҳвандлик воситаси далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech