5 Январ 2022 йил
416
Фарғона вилоятида терговдан яширинган 2 нафар шахс ушланди
04.01.2022 йил куни Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.А.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ биринчи минтақавий ҳудуд ППХ 1-отряд бўлинмаси ва ЙПХ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ
тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимаси томонидан қидирув эълон қилинган Ф.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати