26 Март 2022 йил
440
Қўқон шаҳар ва Ўзбекистон туманида қидирувдаги шахслар қўлга олинди
25 март куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Х.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати