3 Июл 2023 йил 1620

Қўқон шаҳар ИИБ раҳбарияти, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими мутахассислари ҳамда шаҳар ҳудудидаги меҳмонхона раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда ҳозирги кунда Қўқон шаҳрида жойлашган айрим меҳмонхоналарда паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳужжатларига риоя этмай, паспорт тизими қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга хизмат кўрсатиб келинаётганлиги, бу эса ушбу масъул шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлаётганлиги айтиб ўтилди.

Келгусида юқорида кўрсатилган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида паспорт тизимига доир қонун ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, Қўқон шаҳри ҳудудида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, турли жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида тадбиркорларга меҳмонхонани замонавий кузатув камералари билан жиҳозлаш, ушбу кузатув камераларини Қўқон шаҳар ИИБда мавжуд бўлган кузатув марказига боғлаш (интеграциялаш) юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech