16 Май 2022 йил
410
Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Р.Қ.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати