10 Март 2020 йил 3726

Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан яна бир эзгу ишга қўл урилди

   Кексаларимиз ҳамиша ҳурмат ва эътиборда бўлиб келган. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан шаҳардаги ёши улуғ онахонлар холидан хабар олиниб, уларга янги намунадаги биометрик паспортлар ўз хонадонларида тантанали равишда топширилди.

   Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи У.Жўраев ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари паспорт олган кекса ёшдаги ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларни табриклаб, эзгу-тилак билдирдилар.

  “Ўзим бориб, паспортимни расмийлаштиришга жисмоний имкониятим етмасди. Бизни уринтирмай мушкулимизни осон қилганликлари учун ички ишлар ходимларига раҳмат.”-дейди, 87 ёшли З.Бобомуродова.

   Шу куни тадбирлар давомида ўнга яқин нуронийларга мана шундай ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

   Бу каби тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech