24 Май 2023 йил 421

Қўқон шаҳрида ёнида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. 2023 йил 09 май куни шаҳар ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сарбоз кўчасида Ю.М.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнида сигарет қутисига ёпиштириб олган бир дона думалоқ шаклдаги гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech