30 Ноябр 2022 йил 376

Қўқон шаҳрида телефон аппаратини ва пулларни ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар.М.Е исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 11 ноябрь куни номаълум шахс А.Т.Хўқандий мавзесида жойлашган боғча биносининг болалар кийиниш хонасида турган 3.000.000 сўмлик “RedMi Not 10” русумли телефон аппарати, ғилофи ичида бўлган 3 дона пластик карталари ва 200 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.М содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech