4 Ноябр 2022 йил 444

Қўқон шаҳрида “гашиш” моддасини сақлаган вояга етмаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 16 октябрь куни Бурчлик кўчасида вилоят ИИБ ППХ отряди 1-гуруҳ ходимлари хизмат олиб боришаётган вақтида, шубхали кўринган вояга етмаган И.А.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech