14 Июн 2023 йил
381
Қўқон шаҳрида ёнида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 04 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ 2-Минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари хизмат олиб бориш давомида, Шохрухобод кўчасида шубхали кўринган А.И.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати